O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг йиғилишида ўз ишига масъулият билан ёндашмаган туман Кенгашлари огоҳлантирилди

21.01.2019, 21:25

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг йиғилишида ўз ишига масъулият билан ёндашмаган туман Кенгашлари огоҳлантирилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг 2018 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари иштирок этган тадбирда  партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

–Йиғилишда партия вилоят Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминов. – Шунингдек, ўз ишига масъулият билан ёндашмаган туман Кенгашлари огоҳлантирилиб, ҳар бир туман, шаҳар Кенгашларига топшириқлар берилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси хусусида ҳам фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида 2019 йилда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари фаол ва ташаббускор бўлиши кераклиги таъкидланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+