O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказди

22.01.2019, 20:57

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказди

Жиззахда O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят, туман, шаҳар Кенгаши раислари ва масъул ходимлари иштирок этган тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди.

–Ўтган йилда партиямиз аҳоли, айниқса, электорат вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширди, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов. – Хусусан, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этди. Бундай амалий ишлар албатта, жорий йилда ҳам давом этади.

–Жорий йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб номланиши партиямиз фаолларидан катта масъулият талаб этади, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раис ўринбосари Ҳолисхон Бобоева. – Шу боис, эскича иш услубидан воз кечиб, амалий ишларга ўтишимиз лозим.

  Танқидий-тахлилий рухда ўтган йиғилишда билдирилган фикр- мулоҳазалар, таклифлар асосида галдаги режалар белгилаб олинди.

                                     Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+