Хоразмлик маслакдошларимиз сони 150 нафарга кўпайди

22.01.2019, 21:15

Хоразмлик маслакдошларимиз сони 150 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Қўнғирот минтақавий темир йўллар узилининг Хоразм ҳудуди қошидаги БПТда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Мурожаатноманинг ҳар бир бандида мамлакатимизда фаолият юритаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, умуман, барча соҳаларни жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, вилоятларнинг энг чекка ҳудудларини обод қилиш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.

–Жорий йилда Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириқлари мени жуда хурсанд қилди, – дейди Қўнғирот минтақавий темир йўллар узилининг Хоразм ҳудудидаги қуйи бўғин етакчиси Жавлон Юсупов. – Қишлоқ хўжалигига агроинновацияларни жалб қилиш ва кластерларни ривожлантиришда нафақат фермерларимиз, балки, биз каби оддий аҳоли ҳам манфаатдор. Сабаби, қачонки, деҳқонларимиз ердам мўл ҳосил олсалар, бозорларимизда арзончилик бўлса, дастурхонимизда тўкинлик ва барака  бўлади.

Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 150  нафар ходим партия сафига қабул қилинди.  

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1851
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+