O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 30 нафар хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

22.01.2019, 21:17

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 30 нафар хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Соғлом оила –мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия туман Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туман  тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда хотин-қизлар иштирок этди.

–Соғлом ота-онадан соғлом фарзандлар дунёга келади, – дейди  O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Ю.Чориева. –Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ эса ақлан заиф, жисмонан мажруҳ болаларни туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, жойларда бундай нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боряпмиз.

Тадбирда сўз олганлар эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, ёшларни оилага тайёрлаш бўйича тумандаги маҳаллалар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар натижасида қизларни эрта турмушга узатиш ҳолатлари кескин камайганини таъкидлашди.  

Тадбир сўнгида малакали шифокорлар томонидан 30 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-01-25 17:17:26

Албатта Аёллар қанотининг "Соғлом оила- мустахкам оила" лойихаси доирасида ўтказилаётган натижали ишлар яхши. Жойларга чиқиб боргаимизда энг чекка туманда оилавий поликлиника ташкил қилиш каби муаммолар халигача бор. Ахоли бу каби муаммоларни ечими бўйича партияга ишонч билдирмоқда.


Асилабону Султонова O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2019-01-23 09:10:27

Эрта турмуш қуриш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ- соғлом, баркамол,маънан етук фарзандларнинг дунёга келишига тўсқинлик қилади албатта. Бу каби салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга барчамиз бирдек маъсулмиз. Чунки соғлом оналардан соғлом фарзандлар дунёга келади. Бизни шиддат билан ривожланиб бораётган Ватанимизга эса айнан шундай соғлом,баркамол ва маънавий етук кадрлар керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+