Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда БПТ ҳам фаол бўлиши керак, дейишмоқда жиззахлик тарафдорларимиз

24.01.2019, 00:05

Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда БПТ ҳам фаол бўлиши керак, дейишмоқда жиззахлик тарафдорларимиз

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Roison Home White Goods” МЧЖда Президентимизнинг парламентга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир ташкил этди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

–Мурожаатнома юртдошларимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланиб, ҳар биримизни фаолликка, жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилишга ундади, – дейди O‘zLiDeР депутатлик гуруҳи аъзоси Абдулазиз Юнусов. – Мурожаатномада халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу ташаббуслар барчамизга янги ғоялар берди, десам муболаға бўлмайди. Зеро, унда илгари сурилган ғоялар юртимизни янада ривожлантириш ва одамларни рози қилишга қаратилган.

Тадбирда Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партиянинг энг қуйи бўғини - БПТ ҳам фаол ва ташаббускор бўлиши кераклиги таъкидланди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+