Қувасойлик депутатимиз 26-МТМ учун янги болалар майдончаси қуриб берди

24.01.2019, 00:07

Қувасойлик депутатимиз 26-МТМ учун янги болалар майдончаси қуриб берди

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига Ўзбекистон Либерал-  демократик партиясидан депутатликка сайланган Асқар Қодиров кўп вақтини аҳоли орасида ўтказади, куну тун одамлар дарду-ташвиши билан яшайди.

Депутат сифатида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни тегишли идоралар ҳамкорлигида ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратади. 

Масалан, ўтган йили “Қалача” МФЙ аҳолиси ҳудуддаги 17-мактабни 2018-2019 ўқув йилига тайёрлашда кўмак сўрашган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай халқ ноиби ўз шахсий маблағи эвазига мазкур таълим муассасасини капитал таъмирлаб берди. Қолаверса, шу маҳаллада жойлашган 26-МТМ учун янги болалар майдончаси қуриб берди ва ушбу муассасага 3 дона кондиционер совға қилди.

Фақат шугина эмас. Шунингдек, халқ вакили “Қалача” МФЙ биносини қайта таъмирлаш ишларида бош-қош бўлди, маҳалла фуқаролар йиғинига 1 дона кондиционер ўрнатиб берди. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда “Шоликор” кўчаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашди.

–Аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхши­лашда депутатимизнинг хизматлари катта, – дейди “Қалача” МФЙ раиси Аслиддин Сулаймонов. – Чунки ўтган йилда депутат саъй-ҳаракати билан “А.Қодиров” ҳудуддаги 7 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратилди. Маҳаллада ишсиз юрган ёшлар, хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Ҳа, бугун А.Қодиров сайловчилар билдирган ишончни тўлиқ оқлаяпти, мавжуд муаммо-масалаларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатяпти. Эътиборлиси, депутатнинг одамларга бераётган кўмаги натижасида фуқароларнинг партиямизга бўлган ишончи ошиб бораётир.         

Ш.ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    2562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-24 21:47:51

Энг яхши инвестиция бу таълимга, тарбияга йўналтирилган инвестициядир. Партиямиздан сайланган депутатимиз Асқар Қодиров келгуси авлод тарбияси ва таълимига ҳомийлик қилиб, бундай савоб ишни қилгани биринчидан, бу инсоннинг ҳар икки дунёси ободлигига сабаб бўлса, иккинчидан, ватан тараққиётига катта ҳисса бўлиши шубҳасиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+