O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби аъзоси “Йил талабаси” танлови ғолиби бўлди

24.01.2019, 00:13

O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби аъзоси  “Йил талабаси” танлови ғолиби бўлди

Бухорода мамлакатимизга етук ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида “Йил талабаси” кўрик-танлови ўтказилди. 

Унда вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасаларидан 30 га яқин талабалар иштирок этди. 

 Танловдан кўзланган мақсад - олий ўқув юртларининг иқтидорли талабаларини аниқлаш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратиш, талабаларда жамоатчилик қобилияти ва фидойилик фазилатларини шакллантиришдан иборат. 

Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

– Тўғриси, ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Чунки танловнинг 1-ўринига лойиқ деб топилдим. Бунда албатта, O‘zLiDePнинг роли катта, – дейди Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси Умиджон Равшанов. – Чунки партияга аъзолигим, “Ёшлар қаноти” тадбирларида фаол иштирок этганим боис, берилган барча саволларга батафсил жавоб қайтардим. Менга билдирилган юксак ишонч, эътибор ва рағбат кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшди.

 Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

 Шамшод ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пўлотов Ғолиб-ЎзЛиДеП Ғиждувон туман ташкилоти аппарати раҳбари2019-01-24 18:06:30

“Йил талабаси” кўрик-танлови ғолиби Умиджон Равшановни чин қалбимдан муборакбот этиб, келажакдаги ишларига омадлар тилайман. Партиямизнинг шундай ёш аъзолари бундан ҳам катта ютуқ ва марраларни эгаллашларига ишонаман. Албатта бундай ёшларнинг партиямиз аъзолари орасидан чиққанлиги биз партия ходимларини янада шижоат билан ишлашга руҳлантиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+