O‘zLiDeP сурхондарёлик ЯТТга 27 млн. сўмлик кредит олиб берди

24.01.2019, 00:14

O‘zLiDeP сурхондарёлик ЯТТга 27 млн. сўмлик кредит олиб берди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ жойларга тушиб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.   

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Музработ туманидаги  “Орият” МФЙ бўлди. Одамлар билан юзма-юз мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид 10га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, ЯТТ Тожинор Бердиева “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида тижорат банкидан 27 млн. сўмлик кредит олишда кўмак сўради. Унинг муаммоси жойида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абусаид Маҳаммадиев томонидан ўрганилиб, муаммо юзасидан тегишли ташкилотга сўров юборилди.

–Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Ҳозирда ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз ички бозорда харидоргир. Лекин фаолиятимни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратмоқчи эдим, – дейди Т.Бердиева. – Бунинг учун эса зарур маблағ ва замонавий русмдаги тикув машиналари керак бўлади. Мана бу муаммо ҳам ҳал бўлди. Энди партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан тез кунда имтиёзли кредит оламан.

Эслатиб ўтамиз, O‘zLiDeP фаолларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-24 21:41:22

Партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорларга кўмак бериш, улар бизнесининг ривожига ҳисса қўшиш партиямизнинг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовардир ва бу ишлапрда сурхон воҳасидаги партиядошларимизга омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+