O`zLiDeP электорат вакилларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тушунтирди

25.01.2019, 19:39

O`zLiDeP электорат вакилларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тушунтирди

O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳудуддаги фермер ва тадбиркорлар иштирокида “Тадбиркорлик – халқ фаровонлигининг муҳим асоси” мавзуида  семинар ташкил этди.

Семинардан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тадбиркор ва фермерларга етказишдан иборатдир.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, солиқ тизимидаги янгиликлар халқимиз, айниқса, партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.

 –Тадбир давомида солиқ бошқармаси ва давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан ўзимизни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдик, – дейди ёш тадбиркор Ахроржон Қодиров. – Энди семинарда олган билимларимга таянган ҳолда фаолиятимни янада ривожлантириб, юртимиз ривожи, оиламиз даромадига ўз улушимизни қўшамиз.

Тадбирда иштирокчилар томонидан келиб тушган саволларга мутасаддилар атрофлича жавоб қайтарди.

O`zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+