O’zLiDeP “Самарқанд Шредер кўчатчилик” МЧЖ раҳбари Рўзибой Ҳамрақулов тажрибасини оммалаштирмоқчи

25.01.2019, 19:37

O’zLiDeP “Самарқанд Шредер кўчатчилик” МЧЖ раҳбари Рўзибой Ҳамрақулов тажрибасини оммалаштирмоқчи

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд ва Тойлоқ туманларида “Ҳар бир оила тадбикор” дастури доирасида “Томорқа беминнат даромад манбаи” мавзусида амалий учрашув ташкил этилди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари ҳамда тумандаги тажрибали боғбонлар иштирок этган мулоқотда мамлакатимизда тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ва томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Ота боболаримиз азалдан кўчатчилик билан шуғулланиб келади,  –дейди Самарқанд туманидаги “Самарқанд Шредер кўчатчилик” МЧЖ раҳбари Рўзибой Ҳамрақулов. – Шу боис, мен ҳам дадамлар ёнида юриб кўчат етиштириш сир-синоатларини ўргандим. Ҳозирда 3 гектар ер майдонида 100 минга яқин кўчат етиштиряпмиз. Ўтган йили вилоятимиз ва қўшни вилоятлар боғбонлари буюртмаси асосида 60 мингта кўчат етиштириб бердик. Натижада 200 млн.сўмга яқин даромад олдик. Жорий йилда ҳам 300 млн.сўмга яқин даромад олишни режалаштиряпмиз.

Тадбирда вилоятда боғдорчиликни янада ривожлантириш, аҳолининг ўз томорқасида боғдорчиликни ва кўчатчиликни ривожлантириш орқали даромадларини ошириш мақсадида Рўзибой Ҳамрақулов каби тажрибали боғбонлар тажрибаларини оммалаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-29 20:09:31

Боғдорчиликни янада ривожлантириш, аҳолининг ўз томорқасида боғдорчиликни ва кўчатчиликни ривожлантириш орқали даромадларини ошириш борасида халқ ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ва амалий ишларни кучайтириш, бу борада шахсий намуна кўрсатиш партиямиз ҳар бир аъзосининг бурчи, вазифасига айланиш зарур. Зеро, кўчат эккан, боғ яратган ҳар бир инсонга жуда катта савоб етар экан!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+