Хоразмлик депутатларимиз Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди штат бирликларини кўпайтириш бўйича Судялар Олий Кенгашига таклиф киритмоқчи

25.01.2019, 19:43

Хоразмлик депутатларимиз Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди штат бирликларини кўпайтириш бўйича Судялар Олий Кенгашига таклиф киритмоқчи

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва Фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Хоразм вилоят Иқтисодий суди томонидан 2018 йилда 11 минг 922 сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлса, вилоят Жиноий суди томонидан 132 марта сайёр қабул ташкил этилган.

–Сайёр суд мажлисларининг жойларда ўтказилиши аҳолининг судларга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда, – дейди Хоразм вилоят Жиноий ишлари бўйича суди раиси Б.Умаров. – Аммо сайёр суд мажлисларида асосан аҳолининг элита қатлами иштирокини кўряпмиз. Ваҳоланки, мазкур судларга жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар, муқаддам судланганлар, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар иштирокини тўлиқ таъминлаш зарур. Бу муаммони бартараф этиш мақсадида маҳаллалар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш керак.

 Йиғилишда судлар фаолияти таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судига аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўплигини  инобатга олиб, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг штат бирликларини қайта кўриб чиқиш ва қўшимча штат бирликлари ажратиш кераклиги аниқланди.

Йиғилиш якунида мазкур масала юзасидан O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан асослантирувчи маълумотлар тўпланиб, Судялар Олий Кенгашига таклиф киритишга келишиб олинди.

Илёс АБДУЛЛАЕВ,

Халқ депутатлари

Хоразм вилоят Кенгашидаги

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,

доимий комиссия раиси

  • Кўрилди
    1348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+