O’zLiDeP 42 нафар фуқарога уй-жойига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашди

25.01.2019, 19:45

O’zLiDeP 42 нафар фуқарога уй-жойига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши туман адлия ва туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда Мингбулоқ тумани “Момохон” МФЙ аҳоли учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда фуқаролардан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, меҳнат муносабатлари ва ишга жойлашиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлашга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.

–Мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жойни расмийлаштиришга оид масалалар ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Музаффар Тўхтасинов. – Шу боис, учрашувлар чоғида 42 нафар фуқарога уй-жойига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр хужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатдик. Шу ҳудудда яшовчи Насиба Жўраевага эса туман ободонлаштириш бўлимида ишлаган давридаги иш ҳақини олишда кўмаклашдик.

Сайёр қабулда “Момохон” МФЙ фуқаролари маҳаллага олиб кирувчи асосий йўл таъмирталаб ҳолатда эканини айтиб, шу масалада кўмак сўрашди. Мазкур мурожаат O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан шу ернинг ўзида ўрганилиб, ижроси назоратга олинди.

Таъкидлаш керак, жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларда мурожаат этувчиларни тинглаш, оғирини енгил қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратилаётгани одамларни  эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. 

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+