O’zLiDeP кўмагида Муҳаммаджон Умаровга туман заҳирасидаги ерлардан 2.70 гектар ер майдони ажратилди

25.01.2019, 19:47

O’zLiDeP кўмагида Муҳаммаджон Умаровга туман заҳирасидаги ерлардан 2.70 гектар ер майдони ажратилди

Муҳаммаджон Умаров Андижон туманидаги Катта гузар маҳалласи Узун кўчасида истиқомат қилади. Уни тадбиркорликнинг балиқчилик йўналишида фаолият бошлаш истагида бизнес лойиҳа тузганига анча бўлди.  Ҳатто бу лойиҳа туман ҳокимлиги мутасаддиларига ҳам таниш. Бироқ айрим масъулларнинг лоқайдлиги сабабли унга ҳалигача ер ажратилгани йўқ. 

“Отанга бор, онанга бор” деган гап сўзлардан тоқати тоқ бўлган фуқаро охир-оқибат бу масалада O’zLiDeP Андижон туман Кенгашидан кўмак сўради. Унинг мурожаати билан ҳужжатлар, сўралган ер майдони, бизнес лойиҳа атрофлича ўрганилди.

–Тумандаги Т.Мирзаев массивининг Отчопар маҳалласида туман захирасига олинган ерлар бор эди, – дейди М.Умаров. –Ана шу ерлардан  имкониятимизга етарлисини сўрагандик. Тўғри, партияга келгунча бир қадар оворагарчиликка дуч келдик. O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши мутасаддиларига раҳмат! Уларнинг ёрдами билан ўша ҳудуддаги 2.70 гектар ер майдони балиқчилик фаолиятини йўлга қўйишимиз учун ажратилди.

  Таъкидлаш керак, айни чоғда лойиҳада кўрсатилган дастлабки ишлар бошланган. Тадбиркор эса партия кўмагидан хурсанд.

Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ,

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+