Тошкент аграр университети Андижон филиали қошидаги академик лицейнинг “Интеллегент” жамоаси O‘zLiDeP кубогини қўлга киритди
28.01.2019, 17:19

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида “Ёш либераллар” кўрик-танлови ўтказилди.
Унда вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари ва академик лицейларининг иқтидорли ўқувчиларидан сараланган бешта жамоа ўзаро беллашди.
–Танлов давомида “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Ёш тадбиркорларнинг ҳазиллари” ҳамда “Сардорлар беллашуви”дан иборат шартлар ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 баллик тизимда баҳолаб борилди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Аввало, ёшларимизнинг шижоатига, сиёсий билимларининг ортаётганига, тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳитида янги ташаббусларига гувоҳ бўлибгина қолмай, сафимизга янги иқтидорли йигит-қизларни ҳам қабул қилдик. Энг муҳими, заҳира кадрларни шакллантирдик.
Танловда “Ёшлар”, “Ўзбегим”, “Креативлар”, “Интеллегент” ҳамда “Миллионерлар” жамоаларининг шартлар бўйича чиқишлари чинакам ғайрат, фаоллик, илғорлик, билимга ташналик намуналарини яққол кўрсатди. Айниқса, сардорлар беллашуви орқали ёшларнинг сиёсий майдондаги ўзгаришларга, янгиликларга қай даражада ёндашишлари юзага чиқди.
Якуний натижаларга кўра, Тошкент аграр университети Андижон филиали қошидаги академик лицейнинг “Интеллегент” жамоаси ғолиб деб топилиб, O‘zLiDeP кубогини қўлга киритди.
Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Элёрбек АВУЛОВ,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ташкил этди
18.02.2019, 22:20
-
Тахиатошда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида 27 нафар ёшлар ишли бўлди
11.02.2019, 22:06
-
Ёш фермер “Yoshlar – kelejagimiz” жамғармаси Боёвут тумани филиалининг 800 миллион сўм кредити эвазига Германиядан 33 бош наслли қора мол олиб келди
08.02.2019, 23:49
-
“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек эзгу ишларда янада фаолроқ бўлишимиз керак”, дейди пойтахтлик тарафдорларимиз
30.01.2019, 17:21
-
O‘zLiDeP ёшларга имтиёзли кредит олиш тартибини тушунтирди
28.01.2019, 17:22
Фикрингизни қолдиринг