O‘zLiDeP ёшларга имтиёзли кредит олиш тартибини тушунтирди

28.01.2019, 17:22

O‘zLiDeP ёшларга имтиёзли кредит олиш тартибини тушунтирди

O‘zLiDeP Шеробод туман Кенгаши “Агросаноат” касб-ҳунар коллежида “Ёшларга тадбиркорлик қилишлари учун ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг берилиш тартиби” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

 Унда партия туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туман тижорат банклари вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан жойларда, айниқса, чекка туманларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

O‘zLiDeP фаолларининг айтишича, бугун партия вилоят ва туман Кенгашлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ёшларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари, режалари, мавжуд муаммо ва камчиликларини чуқур ўрганиб, таҳлил этмоқда. Маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга зарур кўрсатмалар бермоқда, кредит олишларида кўмаклашмоқда.

–Туманда шижоатли ёшларнинг эзгу ташаббусларини рўёбга чиқариш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ажратилаётгани уларнинг бандлик масаласини ҳал этиш муҳим омил бўлмоқда, – дейди “Агробанк” туман бўлими мутахассиси Ғ.Қурбонов. – Бугунги мулоқотда ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни аниқлаб, уларга бизнес ғоя ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кредит олиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришга кўмаклашдик.

Тадбирда ёшларга кредит олишда банк, мижоз ва унинг ҳамкори ўртасидаги муносабатлар ҳамда тижорат банклари томонидан кредитни учинчи шахсга чиқариш мажбурияти белгиланган норматив ҳужжатлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    3425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+