“Мурожаатнома ҳар биримиздан ташаббускорликни талаб этади”, дейди бухоролик тарафдорларимиз

29.01.2019, 16:57

“Мурожаатнома ҳар биримиздан ташаббускорликни талаб этади”, дейди бухоролик тарафдорларимиз

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказди.

Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди.

Тадбирда Мурожаатномада илгари сурилган таклифларнинг қоғозда қолиб кетмаслиги, амалда ижро этилиши устидан депутатлик назорати ўрнатилишини кучайтириш, электорат вакилларини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, чекка-чекка ҳудудларда тўпланиб қолган масалаларни ҳал этишда фаол қатнашиш кераклиги таъкидланди.

–Мурожаатномада белгиланган вазифалар биз депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Избуллаев.– Чунки мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга биз депутатлар томошабин бўлишимиз мумкин эмас. Шу боис, ҳозирда одамларимизнинг яшаш шароити яхшилаш учун меҳнат қиляпмиз, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганган ҳолда, уларни ҳал этиш чораларини кўряпмиз. Зеро, Мурожаатнома ҳар биримиздан ташаббускорликни талаб этади.

Тадбирда Мурожаатнома моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, фуқаролар, айниқса ёшларнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда юз бераётган ўзгаришларга нисбатан ўз нуқтаи-назарини шакллантириб бориш партия фаолларидан  фаоллик, ташаббускорликни талаб қилиши қайд этилди.

Зиёда АСЛОНОВА,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

ҳузуридаги сиёсий таълим

маркази раҳбари

  • Кўрилди
    1331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пўлотов Ғолиб-O‘zLiDeP Ғиждувон туман ташкилоти аппарати раҳбари2019-01-29 17:07:17

Бухоро Давлат Университетида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилишга бағишланган тадбирда аниқ партиявий вазифалар белгилаб олинди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+