Давлат дастури ижросига бағишланган тадбирда иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилди

29.01.2019, 16:59

Давлат дастури ижросига бағишланган тадбирда  иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилди

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.  

Йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда O’zLiDeP олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

–Бу йилги Давлат дастурини ўтган йилги ишларимизнинг узвий давоми ва порлоқ келажаги сари дадил қадам десак, муболаға бўлмайди,  – дейди O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Кўплаб амалий ишлар, ҳаётга татбиқ қилинадиган режаларни ўзида қамраб олган дастурнинг ижросини бажарилишида биз, партия ходимларидан ҳар йилгидан-да кўпроқ ишлаш талаб қилинади. Бугунги йиғилишда ҳам айнан ҳар бир ходимнинг иш фаолиятларини танқидий таҳлил қилиб, келгусидаги аниқ режаларимизни белгилаб олдик.

Йиғилишда шунингдек, жойларда партия хайрихоҳлари сонини ошириш, электорат билан ишлаш, тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммосини ўрганиш ва уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш лозимлиги таъкидланди. 

Йиғилишда партия туман, шаҳар Кенгашлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилди.  

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+