Жорий йилда Қўнғиротда 335 янги иш ўринлари яратилади

29.01.2019, 17:07

Жорий йилда Қўнғиротда 335 янги иш ўринлари яратилади

 Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳалари бўйича Қўнғирот туманида саноатда 16, хизмат кўрсатишда 25, қишлоқ хўжалиги йўналишида 2 лойиҳа амалга оширилади. Эътиборлиси, 89,5 млрд сўмга тенг лойиҳани ҳаётга татбиқ этилиши натижасида туманда 335 янги иш ўринлари яратилади.

Бу ҳақда O’zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбирда маълум қилинди.

Тадбирда Мурожаатномада 2018 йилда амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва 2019 йилда қилиниши керак бўлган долзарб вазифалар, бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

–Мурожаатномада тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб берган 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби ҳамда  мамлакатимизни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари баён қилинган,– дейди Қўнғирот тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Турсинбеков. – Жорий йилни ўтган йилнинг давоми сифатида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши албатта, O’zLiDeP ва туман ҳокимлиги зиммасига катта масъулият юклайди.

Тадбирда партия ташкилотлари ҳамда гуруҳлари зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+