O’zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобақа ўтказди

29.01.2019, 17:09

O’zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобақа ўтказди

O’zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобақа ташкил этди.

Мусобақада Гулистон шаҳри, Сардоба, Сайхунобод, Ховос ва Гулистон туманларидан келган 150 нафардан ортиқ спортчилар ўзаро беллашди.

Мусобақа давомида иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, эпчиллиги билан бирга шижоатини ҳам яққол намоён қилди.

Муросасиз кечган баҳслар якунида Гулистон шаҳри жамоаси 1-ўрин, Мирзаобод туман жамоаси 2-ўрин, Сардоба туман жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хабибулла СУЛАЙМАНОВ,

O’zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+