Наманганда ташкил этилган семинарда мева- сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалаларига эътибор қаратилди

29.01.2019, 17:12

Наманганда ташкил этилган семинарда мева- сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалаларига эътибор қаратилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида фермер ва тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда тадбиркор, деҳқон ва фермерлар иштирок этди.

Семинарда уруғли ва данакли пакана ва ярим пакана мевали дарахтларни парваришлаш агротехник тадбирларни амалга ошириш, мураккаб мелиоратив ҳолат бўлган ҳудудларда янги боғларни барпо қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технология ва усуллари ҳақида кенгроқ тушунчалар берилди.

–Ўтган йили деҳқонларимиз етиштирган маҳсулотлар, хусусан, аччиқ қалампир, пиёз, саримсоқ пиёз эксропти бўйича кўплаб муаммоларга дуч келган эди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Наргиз Ҳалилова. –Давлатимиз раҳбарининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самародорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги муаммоларни бартараф этишда муҳим қадам бўлди. Чунки мазкур қарорга мувофиқ, юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Семинарда иштирокчилар халқаро молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тартиби ва шартлари билан танишди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+