O’zLiDeP “Hamkor Stimul Servis” Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда имконияти чекланган мактаб ўқувчиларига совғалар улашди

29.01.2019, 17:15

O’zLiDeP “Hamkor Stimul Servis” Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда имконияти чекланган мактаб ўқувчиларига совғалар улашди

Андижон туманининг Ҳакан қишлоғи, Қурама маҳалласи, Серфайз кўчасида меҳр ва эътиборга муҳтож бир хонадон бор. Ўксик кўнгилни шод этмоқ ниятида ота-она, яқинлар халак. 2008 йилда туғма номукаммал остогенез касаллиги билан туғилган Муслимахон Қодиржонова бугун яхшилар кўмагидан хурсанд.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳридаги “Hamkor Stimul Servis” Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази ҳамкорликда Андижон вилоятидаги М.Қодиржонова сингари имконияти чекланган болажонлар хонадонларида бўлишиб, уларга тиббий жиҳоз ва совғалар улашди.

–Бугун уларга корхонамизда тайёрланаётган “FloraMix” шифобахш, тиббий кўрпачалардан тақдим қилдик, – дейди O’zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши БПТ раиси, халқаро илмий академия профессори Шоҳида Султонова. –Шоли қипиғи ва доривор гиёҳлар аралашмасидан ишлаб чиқарилган мазкур маҳсулот имконияти чекланган болалар учун махсус массаж жараёнини амалга оширишда, ҳаракатланиш давомийлигини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш керак, O’zLiDePнинг эзгу амалларини ўзида жо этган мазкур тадбири вилоятнинг Андижон тумани, Андижон ва Хонобод шаҳарларидаги эътиборга муҳтож болалар учун чинакам ғамхўрлик бўлди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+