O’zLiDeP фаоллари Бош қомусимиз 25 йиллигини кенг нишонламоқда

11.12.2017, 17:14

O’zLiDeP фаоллари Бош қомусимиз 25 йиллигини кенг нишонламоқда

O’zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция – бош қомусимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизнинг аҳамиятини, мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимизда олиб борилган туб ислоҳотлар ва янгиланишлар, Бош қомусимизнинг ҳар бир моддасида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш асосий вазифа эканлиги қайд этилди.

Айни пайтда Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг мустаҳкам қонуний кафолати бўлиб хизмат қилаётганлиги тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Конституциямизнинг ҳар бир моддасида инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканлиги акс этган. Жумладан, Конституциямизнинг 41-моддасида: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади” деб ёзиб қўйилган.

Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга оид давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш, баркамол авлодни тарбиялаш, давлат ва жамият бошқарувида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшлар ҳаракати ва ташкилотларини ривожлантириш йўналишларида узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳам мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби тадбирлар ёшларнинг Конституциямизга бўлган ҳурматини янада оширишга, Ватанга садоқат, ҳурмат руҳида тарбия топишига, талабаларнинг ҳуқуқий онги ва билимларини юксалтиришга катта хизмат қилади.

Г.Рахманова  

Халқ депутатлари Тахтакўпир  туман кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари  бўйича ижрочи котиб.  

  • Кўрилди
    1616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Салимов Юнус O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши ижрочи котиби2021-02-23 15:28:04

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туради. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суришини яна бир бор таъкидлагани бу борада Ўзбекистон ўзининг қаттий пазитсияга ега эканлигидан далолат беради кейинги йилларда олиб борилаётган ислохотлардан хам буни англаш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+