O’zLiDeP депутатининг Пастдарғом туман ҳокимлигига юборган сўрови эътиборсиз қолмади

30.01.2019, 19:19

O’zLiDeP депутатининг Пастдарғом туман ҳокимлигига юборган сўрови эътиборсиз қолмади

“Зангибой” маҳалласида боғча қуриш учун 50 сотих ер майдони ажратилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юришни бошлади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳолини ўйлантираётган тизимли муаммо ва масалаларга ечим топиш. 

Ана шу мақсадда ишчи гуруҳ аъзолари Пастдарғом туманидаги “Зангибой” МФЙда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, ҳудудда коммунал хизмат, ички йўлларни таъмирлаш, электр ва газ таъминотига оид мурожаатларни ўрганди. 

Мулоқотлар чоғида “Зангибой” МФЙда яшовчи Нурмамат Эшонқулов аввалги учрашувларда ҳудуддаги 10 минг кишига мўлжалланган қишлоқ врачлик пункти фаолияти тўхтатилгани ҳақида мурожаат қилганини айтиб, Т.Эшнаров ташаббуси билан мазкур муаммо ҳал бўлганини маълум қилди. Депутатга маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик билдирди.

Н.Эшонқуловнинг таъкидлашича, ушбу учрашувда маҳалла аҳли ҳудудда болалар боғчаси йўқлигини айтиб, мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ер майдони ажратишда кўмак сўрашган. Депутатнинг туман ҳокимлигига юборган сўровидан сўнг, тез фурсатда маҳаллада МТМ қуриш учун 50 сотих ер майдони ажратилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмоновнинг   Самарқанд шаҳри аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашуви ҳам кўтаринки рухда ташкил этилди.  

Унда Самарқанд шаҳри Зебинисо кўчаси 10-уйда яшовчи Татъяна Зиммер 2018 йил нафақага чиқганида 14 йиллик иш фаолияти ҳисобланиб, 1996 йилдан 2003 йилгача тадбиркорлик билан шуғилланган меҳнат стажи ҳисобга олинмаганини айтиб, шу масалада кўмак сўради.

Мазкур масала халқ вакили томонидан атрофлича ўрганилиб, ижроси назоратга олинди.

Спитамен шох кўчасидаги 39-уйда яшовчи  Малика Казимова эса Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 632-сонли қарорига асосан меҳмон уйи ташкил этиш учун кредит олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати жойида ҳал этилди ва фуқарога “Микрокредитбанк” Самарқанд филиали томонидан 66 млн. сўм миқдорида кредит ажратиладиган бўлди.

Ҳудуддаги “Истиқбол” маҳалласида яшовчи 86 ёшли Кенжа Раимова 35 ёшли ногирон қизи Орзигул Мейлиевани хориждаги реаблитация марказларидан бирида даволатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқаришга келишиб олинди. 

Ишчи гуруҳнинг халқ билан юзма-юз мулоқотлари вилоятнинг барча туман, қишлоқ ва маҳаллаларида давом этмоқда.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-01-31 09:04:40

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриши ўзининг самарасини бераяпти жуда кўп муаммолар жойида ечимини топиб ортиқча асаббузарликларга чек қўйилаяпди.Энг муҳими халқимизнинг кайфияти яхшиланиб Президентимиз олиб бораётган сиёсатга ишончи ортмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+