“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек эзгу ишларда янада фаолроқ бўлишимиз керак”, дейди пойтахтлик тарафдорларимиз

30.01.2019, 17:21

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек эзгу ишларда янада фаолроқ бўлишимиз керак”, дейди пойтахтлик тарафдорларимиз

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Сергели туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад – ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

– Ёшларни, айниқса,  уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш лозим, – дейди OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳасанжон Дадабаев. – Шундагина ёшлар ўртасидаги жиноятчиликларни олди олинади, жиноят йўлига, айниқса, гиёҳвандликка ружу қўймайди. Демак, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу ишларда янада фаолроқ бўлишимиз керак. 

Тадбир сўнгида ўқувчи-ёшлар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  

Муроджон ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+