Ургутда хусусий шифохона очиш ҳақида ким бош қотиради?

31.01.2019, 19:56

Ургутда хусусий шифохона очиш ҳақида ким бош қотиради?

Биламиз Ургут ўзининг ишбилармон одамлари, тадбиркорлари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Ҳақиқатан ҳам туманда жуда яхши тадбиркорлик муҳити яратилган. Мисол учун кўпчиликка яхши муълум бўлган ҳозирда нафақат юртимизда балки, жаҳон бозорида ҳам ўз ўрнини топиб бораётган “UrGazCarpet” гиламлари ҳам шу туманда тайёрланади. Бундай корхоналар туманда бисёр. Уларни номма-ном келтиришнинг хожати йўқ, албатта.

Лекин, ана шундай ажойиб ишбилармонлик муҳити ҳукмронлик қилаётган туманда бирорта ҳам хусусий тиббиёт муассасасининг йўқлиги очиғи бизни бироз ҳайрон қолдирди. Тўғри туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Лекин у ерга борганимизда қабул бўлимида турнақатор навбатларни гувоҳи бўлдик. Тиббий ташҳис қўйишга мулжалланган ушбу бўлим одамлар билан гавжум.

Шифохона мутасаддилари билан суҳбатлашганимизда ушбу тиббиёт бирлашмаси салкам ярим миллионга яқин аҳолига хизмат кўрсатиши маълум бўлди. Қолаверса, муассасада бугунги кунда кўп эҳтиёж сезилаётган компьютер томография аппарати ҳам йўқ. Беморлар бунинг учун шаҳар марказидаги хусусий поликлиникаларга қатнамоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари мавжуд вазиятни атрофлича ўрганиб, хусусий тиббиёт муссасасини очишга қаратилган лойиҳалар билан танишишди ва бундай лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича тадбиркорларга  амалий кўмак беришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишди. Ушбу таклифлар тегишли ташкилотларга тақдим этилади ҳамда ижроси депутатлик назоратига олинади.

 O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари апппарат раҳбари2019-02-06 12:16:02

Ургут туманида хусусий тиббиётни ривочлантириш учун жуда катта имкониятлар мавжуд.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-31 20:26:44

Хусусий тиббиёт хизмати тизимини йўлга қўйиш ва ривожлантириш биринчидан, тиббий хизмат кўрсатишда рақобат муҳитини яратиб, тиббий хизмат сифатини яхшилайди, иккинчидан, аҳоли ортиқча оворагарчилигига чек қўйилиб, қулайлик муҳитини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Уругутлик партиядошларимиз ишларига муваффақият тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+