"Шакарқамиш"да чироқ йўқ. Мутасаддилар муаммога бефарқ қараган

01.02.2019, 19:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойларда халқ билан учрашувлари, мулоқотлари давом этмоқда.

  Ана шундай учрашувлардан бири Сурхондарё вилояти, Ангор туманида бўлиб ўтди.

 Учрашувда Президентимизнинг парламентга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, унинг юртимиз равнақи йўлидаги аҳамияти ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

 Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари жойларга тушиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди, мавжуд муаммоларни ўрганди ва уларни ҳал этиш чораларини кўрди.

“Шакарқамиш” МФЙ Мураббийлар кўчасидаги аҳоли сонининг ортиши натижасида ҳудудда электр энергияси таъминотида тез-тез узилишлар бўлмоқда. Натижада қиш кунларида маҳалла аҳли, айниқса, ёш болали оилалар жуда қийналмоқда. 

“Ҳозир электр энергиясиз кундалик турмушимизни тасаввур қилиш қийин. Чунки барча маиший техникалар ҳам, телевизор, кондиционер ва холодильник ҳам ток билан ишлайди”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Хўш, бугун давлатимиз томонидан электр қувватининг узлуксиз бўлишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилаётган бир пайтда нега “Шакарқамиш”да электр токи йўқ? Туман мутасаддилари жойларга чиқиб, муаммони ўрганмаган-ми, масалага жиддий аҳамият бермаган-ми? Хуллас саволлар кўп, лекин жавоб йўқ...

Шу маҳаллада яшовчи Анора Каримова анчадан бери ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида юрибди. Лекин соҳага оид билими ва кредит олишда турли муаммоларга дуч келаётгани сабабли ҳалигача фаолиятини бошлагани йўқ. Шу масалада ишчи гуруҳдан кўмак сўраган фуқаронинг мурожаати  жойида қаноатлантирилди. 

Айтиш жоиз, ўрганишлар давомида партия фаоллари Термиз туманида яшовчи Лайло Тиловованинг хонадонида бўлди. Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари бўлажак тадбиркор фаолияти билан танишди. Мулоқотлар давомида тадбиркор аёлнинг фаолиятни кенгайтириш ва қўшимча ишчи ўрни яратиш нияти борлиги маълум бўлди. Аммо бунинг учун катта маблағ керак.

Аҳоли айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминлашдек эзгу ишларга жиддий бел боғлаган партия фаоллари кўмагида бу муаммони ҳам жойида ҳал этишди. Тумандаги архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи директори тадбиркор аёлга таълим муассасасидаги тўгаракда мавжуд замонавий тикув машиналаридан фойдаланиб, иш юритиши мумкинлигини айтди.      

Энди ҳунарманд мустақил фаолиятини коллеждаги шогирдларига иш ўргатиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш билан бошлайди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    2167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Orif Sultonov2019-02-04 15:03:36

Shakarqamishda chiroq nima qiladi? shakar bor unda


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-02-02 19:45:37

Мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш аҳолининг депутатлик корпусига бўлган ишончни ва партиямизга бўлган хайрихоҳликни кучайтиради албатта. Лекин бу камчиликларни бартараф этиш чоралари ижросини назорат қилиш ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади, менимча. Шунинг учун бу борадаги ишларни ҳам фаоллаштиришимиз лозим деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+