Қомусимиз - бахтимиз

11.12.2017, 17:37

Қомусимиз - бахтимиз

Янгиер шаҳар академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз-бахтимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлаш, уларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда қайд этилганидек, мустақил давлатчиликнинг белгиси ҳисобланмиш Конституция, аввало, миллатнинг юзи, ҳалқнинг эркин ифодаси, жамият тараққиётининг асосидир. Том маънода, янги демократик давлат барпо этиш мақсадида қабул қилинган Конституциямизнинг ғояси, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган ҳалқаро талаблар билан бирга, халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларини ҳам ўзида мужассам этган.

Мамлакатимизда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари қатори ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз мутахассислиги бўйича ишлаши ва соғлиғини муҳофаза қилиши, оила қуриши, яшаш жойларига эга бўлиши каби бир қатор масалалар давлат томонидан кафолатлаш ва қондиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар тизими амалга оширилаётгани қайд этилди. 

Бугунги тадбиримизда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар, мажбуриятлар тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, дейди O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нурбек Раззоқов. Зеро, мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқ ва марралар, ёш авлодимиз халқаро миқёсда қўлга киритаётган улкан муваффақиятлар замирида асосий қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатлар ифодаси мужассам. 

Тадбирда мазкур академик лицей ўқувчилари томонидан Бош қомусимизга чексиз ҳурмат ва ифтихор туйғулари ифодаланган шеърлар ўқилди, мутахассислар томонидан тайёрланган викторина саволлари эса ўқувчи-ёшларнинг билимлари яна бир бор синовдан ўтказди. Энг фаол қатнашган ёшларимиз партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бош қомусимизга бағишланган тадбирлар жойларда давом этмоқда.    

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    2283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+