Ўтган йилда O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қашқадарёлик 4341 оилани яраштирди

04.02.2019, 21:39

Ўтган йилда O’zLiDeP “Аёллар қаноти”  ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қашқадарёлик 4341 оилани яраштирди

Бу ҳақда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик-муаммо, вазифа ҳамда уни ечиш йўллари” мавзуида ташкил этилган семинарда маълум қилинди.  

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Семинарда вилоятда оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, оиладаги зиддиятларга барҳам бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилгани  таъкидланди.

“Аёл бахтли бўлса, оила мустаҳкам ва фаровондир. Вилоятимизда 533 нотинч оилалар бўлиб, 98 моддий етишмовчилик, 66 спиртли ичимликка рўжў қўйган, 142 тасида мунтазам оилавий жанжаллар бўлиб туради. Яна 38 оила муқим яшаш жойига эга эмас. Шу боис, хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уларда маънавий муҳитни яхшилашга қаратилган турли учрашувлар, ўқув-семинарлари ўтказдик. Ушбу саъй-ҳаракатларимиз натижасида 2018 йилда 4341 оила яраштирилиб, 6756 нафар болаларнинг ярим етим бўлиб қолишларининг олди олинди”, – дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Гулбаҳорхон Тўраева.

Тадбир сўнгида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажралишларнинг олдини олиш ва оилавий қадриятларни асраш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

          O’zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-02-05 09:28:55

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик-муаммо, вазифа ҳамда уни ечиш йўллари” мавзуида Олтинкўл туманида 5 нафар оила яраштирилди. Оиладаги зиддиятларга барҳам бериш борасидаги тизимли ишлар амалга оширилиши давомли бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+