Ўтган йили Наманганда 59 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қиз уй-жой билан таъминланди

04.02.2019, 21:41

Ўтган йили Наманганда 59 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қиз уй-жой билан таъминланди

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” “Оилавий ажримларнинг олдини олиш – жамият тинчлиги ва фаровонлиги асоси” мавзуида амалий мулоқот ташкил этди.

Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ва хотин-қизлар қатнашди.

Тадбирда аёлларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган опа-сингилларимизга ижтимоий-ҳуқуқий, моддий ёрдам кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

“2018 йилда 300 нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар борлиги аниқланди. Улардан 59 уй-жой, 212 нафар ногиронлиги бўлган аёллар  ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Қолаверса, 24 аёлларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 5 нафари сихатгоҳларга саломатлигини тиклаш учун юборилди. Асосийси, 24 нафар ногиронлиги бўлган аёллар касаначилик асосида иш билан таъминланди”, – дейди Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева.

Тадбирда мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, никоҳ, оила, фарзанд тарбиясига дахлдор муаммо ва масалалар ҳал қилиниши ҳақида маърузалар тингланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-02-05 09:22:34

Аёллар қанотининг Фаровон оила лойихаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижали бўлаётганлиги яхши. Чекка худудларгача етиб борган лойихадир. Хар бир аёлга ёрдами бўлган бўлса бу бизни мақсадимиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+