Ўзбошимчалик билан сув йўлини тўсиб қўйган фуқаро инсофга келди

04.02.2019, 21:44

Ўзбошимчалик билан сув йўлини тўсиб қўйган фуқаро инсофга келди

Олтинкўл тумани Жалабек маҳалласидаги “Фаровон” кўчаси таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Айниқса, ёғингарчиликда юришга қийналади одам. Кўча аҳли хали у, хали бу ташкилотга борди, натижа бўлмагач  ўзлари пул йиғиб 100 кв. километр кўчага шағал ётқизди. Аммо энди асфальт ётқизиш катта муаммо!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ходимлари иштирокида Олтинкўл туманидаги 9- мактабда ўтказилган сайёр қабулда муаммо жойида ҳал этилди. Бир ой муддат ичида ётқизилиши белгиланган асфальт йўл энди кўча аҳолисининг кўнглини ҳам чароғон қилиши аниқ.

Мазкур кўчанинг яна бир муаммоси ҳам эътиборни тортди. Аҳоли томорқаларини етарли суғориш мақсадида кўча четидан ариқ қазилган.Бир муддат барча хонадонларга етиб борган сув бирданига кўча юқорисидаги айрим томорқаларга етиб бормай қўйди. Сабаби, шу ҳудудда яшовчи З.Ортиқов ўзбошимчалик билан сув йўлини тўсиб қўйган.

Маҳалла аҳлининг аралашуви ҳам фуқарони инсофга келтира олмагач, сайёр қабулда масала ҳал этилди. Ер-кадастр туман бўлимининг қонуний аралашуви билан муаммо ҳал! Кўча аҳли хурсанд, ахир айни ерга ишлов берадиган, экин экадиган мавсум яқин.

–Қабулда тумандаги бешта маҳалла аҳолиси иштирок этишди, – дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ходими Сардор Марипов. – 20 га яқин масаланинг ўз жойида ҳал этилгани фуқароларимизда партияга, депутатларимизга бўлган ишончни янада оширди. Хусусан, коммунал муаммолардан ташқари аҳолини қийнаётган шахсий, ижтимоий, иқтисодий масалалар ҳам ечимини топгани ютуғимиз бўлди.

Сайёр қабулда кўтарилган яна бир қатор муаммолар депутатлар томонидан депутатлик сўрови орқали ҳал этилиши белгилаб олинди.

Хуснора АБДУЛЛАЕВА,

O’zLiDeP Олтинкўл туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+