O‘zLiDeP фаоли сутни қайта ишловчи цех ташкил этмоқчи
06.02.2019, 09:50

O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Қосжап” овул фуқаролар йиғинида “O’zLiDeP – тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда хотин-қизлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, иш ўринлари яратиш ва аёллар бандлигини таъминлаш борасида партия “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар яхши самара бераётгани таъкидланди.
“2016 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Ўтган давр мобайнида партия “Аёллар қаноти”нинг “Ишбилармон аёл”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаларида фаол қатнашдим. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарорига мувофиқ, хусусий шерикчилик асосида 50 ўринга мўлжалланган “Наўше” МТМ очишга эришдик. Энг муҳими, қишлоғимиздаги 8 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминладик”, – дейди “Қонликўлли Тазагул” хусусий корхонаси раҳбари Т.Тўремуратова.
Таъкидлаш керак, тиниб-тинчимас бу тадбиркор жорий йилда ҳам яна бир янги лойиҳани бошламоқчи. Сутни қайта ишлаш бўйича кичик цех ташкил этиб, янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида.
Тадбир якунида иштирокчилар “Наўше” мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ва партия фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
20.02.2019, 12:22
-
Хоразмда O‘zLiDeP сафидаги хотин-қизлар сони 12 минг нафардан ошди
20.02.2019, 09:55
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит олиб берди
16.02.2019, 10:33
-
Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори
16.02.2019, 10:05
-
Деновда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилларга нисбатан камаймоқда
16.02.2019, 09:48
Фикрингизни қолдиринг