O‘zLiDeP депутати кўмагида Олтинкўлдаги қабристон йўли асфальт қилинди
06.02.2019, 09:53

Олтинкўл туманидаги “Ижтимоият” маҳалласи аҳлини қийнаётган муаммолар кўп. Шулардан бири ҳудуддаги қабристон йўлини таъмирлаш керак. Ҳар кимнинг бошида бор савдо қай хонадонда содир бўлса, бор қийинчилик жаноза эгалари-ю қўни-қўшнига бўлади. Йўлнинг ўнқир-чўнқиридан, ёмғир-қорда эса лойгарчиликдан ҳамма зада.
Маҳалла аҳлидан мурожаат келиб тушгач, партия туман Кенгаши масъуллари уни атрофлича ўрганди. Аҳоли ҳақ. Тан олиш керак, масалага ечим топиш осон бўлмади. Албатта, депутат ёрдамга келди.
–Бугун ушбу маҳалла аҳолисининг мамнунлигидан ўзимиз ҳам қувондик, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси Бегали Азимов. – Тўғри, аслида тумандаги барча муаммоларни бирдек қамраб олишимиз мушкул. Шунинг учун мурожаатларни ўрганиб, имкони қадар энг чекка ҳудудларгача кириб боришга ҳаракат қиляпмиз.
Раис ҳақ. Гўдак йиғламаса, унга сут тутилмайди. Фуқаролар мурожаат қилганларидан хурсанд. Аммо депутатлик сўрови билан тумандаги масъул ташкилот орқали тез фурсатда ҳал этилган масала шу кунгача имкон тополмагани ачинарли.
Зилола РАҲМОНОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар мурожаатини жойида ҳал этди
18.02.2019, 22:14
-
“Шишаки”да аҳоли депутат фаолиятидан мамнунми?
14.02.2019, 20:35
-
Жорий йилда Иштихонда 3200 янги иш ўрни яратилади
12.02.2019, 23:11
-
Каттақўрғонда “Hungyuan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач 1500 нафар ёш ишли бўлади
12.02.2019, 23:02
-
Фарғоналик тадбиркор нимадан норози?
11.02.2019, 22:22
Билдирилган фикрлар
Вохидова Азиза хасановна Навоий вилояти Кармана туман Фермерлар кенгаши номли БПТ раиси2019-02-06 17:07:35
Бундай ташаббускорликлар вилоят туман четка худудларда хам нафақат асфалт йўли балки электр токи,газ тиббиёт муассасалари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, бозорлар,намунавий уйлар қад кўтармоқда бу албатта она халқимизнинг юртдошларимизнинг фаровонлиги ва тинч осуда яшашлари учун хизмат қилмоқда. Буларнинг хаммаси юртбошимиз Шавкат Миромонивичнинг оқилона сиёсат юритаётганликларидан далолатдир.Фақат шундай осуда тинч осойишта ватанда яшаш ва туғилиш хар биримиз учун бахт ва шараф эканлигини бир дақиқа унутмасдан яшашимиз керак. Зеро O‘zLiDeP да бирлашишимиздан хам мақсадимиз шудир аслида..