Мутасаддилар бошқа бир фуқарога бермоқчи бўлган ер пискентлик фермернинг ўзига қолди

06.02.2019, 09:54

Мутасаддилар бошқа бир фуқарога бермоқчи бўлган ер пискентлик фермернинг ўзига қолди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига Пискент тумани “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Мирахмедов номидан миннатдорчилик хати келди.

Хатда фуқаронинг оиласига туман ҳокимининг қарорига асосан “Дўнқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги 1.8 гектар қаровсиз ер майдонини ободонлаштириш учун берилгани баён қилинган. Фуқаро ерни ўз маблағи эвазига обод қилиб, боғдорчиликка ихтисослаштирилган “Комил” фермер хўжалигини ташкил этган. Аммо 2015 йилда фермер хўжаликларини ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида ушбу фермер хўжалиги тугатилиб, ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олингани таъкидланган.

Маълум бўлишича, 2015 йилнинг декабрь ойида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида собиқ “Комил” фермер хўжалиги ҳудудида деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бироқ сессия қарорини ижро этувчи комиссия аъзолари қарор ижросини таъминламай, ерни бошқа бир фуқарога молхона қуриш учун бериб юбормоқчи бўлган.

Таъкидланишича, фермер бу масала юзасидан тегишли идораларга, хусусан, O‘zLiDeP Пискент туман Кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Ражабовага ёзма мурожаат қилган. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан муаммо ҳал этилган.

“O‘zLiDeP фаолларидан миннатдорман. Чунки кўп йиллик муаммойимиз айнан партия кўмагида ҳал бўлди. Энди астойдил меҳнат қилиб, оиламиз даромадига, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз”,– дейди Р.Мирахмедов.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғ.Пўлотов2019-02-07 17:22:48

Ер ислоҳотлари юртимизда анчадан буён амалга оширилиб келинмоқда. Ер эгаларининг алмашиниб туриши ернинг мелиоратив ҳолатига ҳам катта таъсир ўтказади.Ерни иложи борича эгасига узоқ муддатга топшириш лозим деб ўйлайман. Шунда деҳқон ўзини ҳақиқий ер эгаси деб ҳисоблайди ва ерини унумли бўлиши учун тинмай меҳнат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+