O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 33 нафар наманганлик фуқаро бепул даволанадиган бўлди

08.02.2019, 23:44

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 33 нафар наманганлик фуқаро бепул даволанадиган бўлди

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Ҳалилова ва O’zLiDeP Наманган туман Кенгашининг бир гуруҳ фаоллари туман марказий шифохонасида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди. 

Учрашув давомида 30 нафарга яқин наманганлик халқ ноибига ўз мурожаатларини йўллади. Фуқаролардан, асосан, ишга жойлашиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. 

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари депутатлик назоратига олинди. Қувонарлиси, учрашув чоғида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, ногиронлиги бўлган “Анжирзор” МФЙда яшовчи Қодирали Жабборов, “Наврўз” МФЙда яшовчи Абдулло Умаралиев, “Ғайрат” МФЙ, Азиз кўчаси 52-уйда яшовчи Ёкубжон Каримовларга ногиронлик аравачалари топширилди.

“Кейинги икки йилда туманимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, касалликларга аниқ ва эрта ташхис қўйиш, сифатли тиббий текширувлар ўтказиш ва даволаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада ҳозир шаҳардагидан қолишмайдиган, барча замонавий тиббий жиҳозларга эга тиббиёт мажмуаси аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келяпти. Очиғи, бир пайтлар бундай қулайликларни орзу қилардик холос. Бугун бу орзулар рўёбга чиқди”, – дейди “Анжирзор” МФЙда яшовчи Қодирали Жабборов.

Таъкидлаш керак, учрашувда 600 нафарга яқин фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган беморларга бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+