Пойтахтимизда Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди

08.02.2019, 23:51

Пойтахтимизда Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда “Алишер Навоий шарқнинг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби” мавзуида тадбир ташкил этди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, навоийшунос олимлар, университет профессор-ўқитувчилари, партия фаоллари, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – буюк бобокалонимиз Алишер Навоийни хотирлаш, унинг бой маънавий меросини келгуси авлодларга етказиш ва Навоий каби буюк авлодларни тарбиялашдан иборатдир.

–Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуришни янада чуқурлаштиришда, халқимиз руҳияти, маънавиятини юксалтиришда Навоий бобомиз меросининг аҳамияти беқиёс, – дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири Нурбой Жабборов. – Алишер Навоий давлат арбоби, илм-фан, маданият ва маърифат ҳомийси сифатида дунё тарихидан ўрин олган улуғ сиймодир. Навоийнинг маънавий мероси, давлатчилик, меъморлик, санъат ва маданият равнақи йўлидаги эзгу амалларини юртимиз тараққиётида, эришилаётган ҳар бир соҳадаги марраларда кўриш мумкин.

Навоийшунос олимларнинг таъкидлашича, Навоий нафақат шоир, таржимон, тилшунос олим, балки давлат арбоби сифатида ҳам тарихда катта из қолдирган.

Тадбирда талабалар томонидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

М.ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-02-10 10:15:45

Навоийни англаш- ўзликни англашдир. Навоий ижодини ўрганмоқ, тушунмоқ, таҳлил эта билиш-ҳар бир турк -ўзбекнинг маънавий бурчидир.Навоийнинг барча асарларида бош ғоя- инсон, унинг бахти, иқболи, қадр-қиммати- биринчи ўринга қўйилган. Навоий ижодини, улкан маънавий меросини халқ ўртасида тарғиб этишдаги бу каби ишларда партиядошларимизга муваффақият тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+