Тахиатошда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида 27 нафар ёшлар ишли бўлди

11.02.2019, 22:06

Тахиатошда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари”  ярмаркасида 27 нафар ёшлар ишли бўлди

O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тахиатош ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари”  ярмаркаси ташкил этди.  

Унда туманда фаолият юритаётган 36 корхона ва ташкилотлар ўзларининг 127 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Таклиф қилинган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 500 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 700-800 минг сўмни ташкил этди.

Корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 168 мурожаат қайд этилди ва жами 27 нафар кишига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

“Таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим. Мутахассислигим бўйича туман тиббиёт бирлашмасига шифокор методист бўлиб ишга жойлашдим. Очиғи, бундан жуда ҳам  хурсандман.Энди жонажон Ўзбекистонимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қиламиз”, – дейди Я.Авезов.   

Тадбирда кўплаб ёшлар ўз иш жойларини тайин қилиб олишди, уларга йўлланмалар берилиб, ўзаро шартномалар ҳам имзоланди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+