O’zLiDeP кўмагида 14 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратилди

11.02.2019, 22:29

O’zLiDeP кўмагида 14 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратилди

O’zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “O’zLiDeP тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзуида семинар ўтказди.

Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари “Омонбойкўприк” МФЙ қошидаги БПТ аъзолари ҳамда  маҳалла фаоллари қатнашди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Дилбар Чориева оғир турмуш шароитида яшаётган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан ишлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, фермер ва тадбиркор аёлларнинг иқтисодий, сиёсий саводхонлигини ошириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Бугун туманимизда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган юртдошларимиз кўп. Тумандаги “Каттакўрпа” ва “Киччиккўрпа” маҳаллалари аҳолисининг деярли барчаси ўз томорқасида иссиқхона барпо этган. Бошқа ҳудудларда ҳам мазкур маҳалла тажрибаси оммалашса яхши бўлар эди. Биз ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларимиз учун каттакўрпалик тажрибали деҳқонлар иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этишга тайёрмиз”, – дейди O’zLiDeP фаоли А.Шобеков.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2018 йилда туманда 71 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратилган бўлса, жорий йилнинг январь ойида бу кўрсатгич 14 ташкил этди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+