Жиззахлик O‘zLiDeP фаоллари кўмагида 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган автокарвон Мўйноқ туманига йўл олди

12.02.2019, 09:53

Жиззахлик O‘zLiDeP фаоллари кўмагида 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган автокарвон Мўйноқ туманига йўл олди

Хабарингиз бор, шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган ҳудудларини ўрмонзорга айлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Мамлакатимизда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган бир қатор самарали  лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу муаммо бугунги кунда юртимиздаги ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмаяпти.

 Бугун O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан партия фаоллари, вилоятдаги тадбиркорлар ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси -  гўшт, мева, ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, пиёз, сабзи ҳамда тоза ичимлик суви жами 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жамлаган автокарвон Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига йўл олди.

- Партиямиз ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Оролбўйи минтақасини обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшайлик” мавзусидаги тарғибот тадбирлари – электоратимиз вакилларини бефарқ қолдирмади, - дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов. – Партиямиз фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатишга баҳоли қудрат, беминнат ёрдам қўлини чўзишга қарор қилдилар. Шу сабабли депутатлар, партиямиз фаоллари билан биргаликда Оролбўйи минтақасида саксовул ва бошқа шўрҳокликка чидамли ўсимликлар экиш тадбирларига жалб этилган ҳашарчилар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни мақсад қилдик.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини ватандошларимизга етказиш учун йўлга отланган партия фаоллари сафида вилоятнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам ўрин олишган. Улар ҳам ҳашарчилар учун ташкиллаштириладиган ўз маданий дастурлари билан хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишни ният қилишган.

                                                           Саида Умаралиева

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек - O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари2019-02-13 14:23:38

Тасанно! Бу сўз муболаға эмас.Бундай хайрли ишларга фақат Ўзбекларгина лойиқ.Орол барчамизни ўйлантираётган долзарб муаммо.Бу муаммо ечими учун қилинаётган ишларга партиямизни лаббай деб енг шимариши эса нуфузимизни янада оширади. Хайру эхсон ва ёрдам кўрсатиш эса инсонийлик нуқтаи назаридан олижаноб фазилатдир. Жиззахлик дўстларимиз ишларига омад ва зафарлар тилайман.


Зохид Бобомуродов 2019-02-12 20:38:12

Аввало бундай хайрли ишларни бошлаганларга рахмат ва демоқчиманки орол муаммоси бу хаммамизнинг муаммомиз деб ўйлайман бу каби муаммолар юртимизда кўплаб учраб туради ва шундай жонкуяр, халқпарвар, ташкилотчи инсонлар бор экан биз уларга елкадош бўлсак ўйлайманки муаммоларимиз яқин йилларда бартараф бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+