Каттақўрғонда “Hungyuan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач 1500 нафар ёш ишли бўлади

12.02.2019, 23:02

Каттақўрғонда “Hungyuan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач 1500 нафар ёш ишли бўлади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари Б.Эшмирзаевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилда туман ҳокимлиги хорижий компаниялар билан ҳамкорликда қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, умумий қиймати 1040 млн. АҚШ доллар бўлган “Stone Holding Group” Ўзбекистон – АҚШ қўшма корхонаси ташкил этилди. Қўшма корхона Ўзбекистонга асбоб-ускуналар киритиш мақсадида Хитой давлатига 460 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий корхона маблағларини йўналтирган бўлиб, ускуналар 2019 йилнинг охирига қадар киритилади.

Ҳоким ўринбосарининг айтишича, хорижий ҳамкорлар томонидан корхонада умумий қийматда 100 минг АҚШ долллари миқдорида нақд пул кўринишида устав фонди шакиллантирилади ва 224 минг АҚШ доллари миқдорида интеликтуал мулк кўринишида инвестиция киритилади. Асосийси, лойиҳа доирасида туманга жами 784 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилиши таъминланади. 

“Шунингдек, туманда цемент заводи қуриш учун Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси кўринишида ташкил этилган “Hungyuan Cement” қўшма корхонаси 420 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиши белгиланган. Завод қурилиши икки босқичдан иборат бўлади. 2018-2020 йилларда завод қурилишининг биринчи босқичи амалга оширилади ва бу босқичда 220 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1,2 млн. тонна бўлган цемент ишлаб чиқариш блоки ишга туширилади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1500 янги иш ўрни яратилади,”– дейди Б.Эшмирзаев.

Шунингдек, Б.Эшмирзаевнинг қўшимча қилишича, ҳозирда туманда Ўзбекистон-Туркия-Азербойжан-Грузия давлатлари билан ҳамкорликда “Egra Company” МЧЖ шаклидаги сутни қайта ишлашга мўлжалланган завод ҳам ташкил этилмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1959
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+