O’zLiDeP кўмагида янгибозорлик Ш.Аллаберганова тадбиркорлик фаолиятини бошлади

12.02.2019, 23:13

O’zLiDeP кўмагида янгибозорлик Ш.Аллаберганова тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Шарофат Аллаберганова Янгибозор тумани “Бўзқальа” қишлоғида истиқомат қилади. Асли касби ўқитувчи бўлган Шарофат опа тадбиркорлик фаолиятига ҳам жуда қизиқади. Тикиш-бичиш сир-асрорларидан ҳам бироз хабари бор.

Кўп йиллардан буён ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида юрган фуқаро соҳага оид билим ва кўникмаси йўқлиги сабабли фаолиятини бошлашга қийналар эди.

O’zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши вакилларининг “Бўзқальа” қишлоғига ташрифидан сўнг Ш.Аллаберганованинг орзуси рўёбга чиқди. Боиси партия фаоллари унга тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни амалга оширишда банк кредитларидан фойдаланиш каби масалалар юзасидан зарур тавсиялар, кўрсатмалар берди.

“Партия фаолларига раҳмат! Уларнинг сайъ-ҳаракати билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 40 млн. сўмлик имтиёзли кредит олдик. Эътиборлиси, замонавий русумдаги тикув машиналари харид қилиб, маҳалладаги 10 нафар хотин-қизни бандлигини таъминладик. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Энг аввало фаолиятимни кенгайтириб, янги иш ўринлари яратмоқчиман,” – дейди  Ш.Аллаберганов.

Таъкидлаш керак, O’zLiDeP вакиллари кейинги фаолиятида ҳам аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратади. Зеро, тадбиркор кўпайса ёшлар ишли бўлади, халқ бой бўлади. 

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+