“Шишаки”да аҳоли депутат фаолиятидан мамнунми?

14.02.2019, 20:35

“Шишаки”да аҳоли депутат фаолиятидан мамнунми?

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Зокиржон Ғозиев аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида “Шишаки” МФЙга борди.

Ўрганишлар давомида фуқаролардан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, транспорт қатновини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва бошқа масалаларга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.

Маҳалладаги 2-Ибн Сино кўчасида яшовчи Мўътабар Обиева ногирон ўғли Аброрбек Мамажановга ногиронлик аравачаси олиб бериш ва моддий ёрдам ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди ва фуқарога маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам ажратиладиган бўлди.

Шу кўчада яшовчи Олимжон Абдураҳимов маҳалла табиий газ билан таъминлангани, лекин аҳолининг ноқонуний газ кучайтиргичлардан фойдаланиши натижасида айрим хонадонларда табиий газ паст ёнаётганидан шикоят қилди.

Шишаки МФЙ, 2-Ибн Сино кўчада яшовчи Абдуқодир Боқиев эса қизи Муслима Қаюмовани оғир даражада куйганини айтиб, уни даволатиш учун бепул йўлланма олишда кўмак сўради.

Ҳар иккала масала ҳам халқ вакили томонидан ўрганилиб, ечими бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

“Маҳалламизда 1384 хонадон бўлиб, уларда 6000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Очиғи, маҳалла аҳли З.Ғозиев фаолиятидан мамнун. Чунки у киши доим одамлар орасида юриб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиб келади. Хусусан, депутат кўмагида маҳалламизда яшовчи 10 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам ажратилди ва  ногиронлик аравачалари олиб берилди”, – дейди Шишаки МФЙ маслаҳатчиси Мунаввар Абдураҳимова.

“Шунингдек, депутатимиз кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини  таъмирлаш, ўз бизнесини бошлаш истагида юрган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйишига ҳам кўмаклашиб келмоқда”, – деб қўшимча қилади у.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шишаки мфй 2-ибн сино2022-01-30 01:00:02

З Г'озиев Ким к,анак,а депутат бирирмарта Шишаки мфй да куриниш бермаганку хаммаси к,ог'озда


Шишаки мфй 2 -ибн сино ку'ча2022-01-30 00:54:04

Депутат хеч к,андай ишламитти махалла раиси ш акбаров хам актив одам емас 2-ибн синони обод махалла к,илишингизни су'райман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+