O’zLiDeP фаоллари боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёлга кўмаклашди

14.02.2019, 20:51

O’zLiDeP фаоллари боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёлга кўмаклашди

Олтинкўл тумани Мадиёробод маҳалласида 300 га яқин хонадон мавжуд. Уларнинг ҳар бирида ўзига яраша муаммо бор. Аммо ҳудудда кимнингдир кўмагига муҳтожлар қўл билан санагулик. Демак, мутасаддилар ҳамиша сергак.

Аввалига биз ҳам шундай деб ўйлаган эдик. Лекин янглишган эканмиз. Чунки жойларда бўлгани каби бу ҳудудда ҳам кўплаб муаммолар тўпланиб қолган экан.

Бу O’zLiDeP Андижон вилоят ва партия Олтинкўл туман Кенгаши вакилларининг маҳалладаги ўрганишлари давомида аён  бўлди.

Маълум бўлишича, олтинкўллик Марғубахон Асранова турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ота уйида ногирон онаси ва фарзандини парвариш қилиб келмоқда. Аммо фуқаро ҳеч қаерда ишламайди, уй бекаси. Отасидан қолган эски иморат айни пайтда яроқсиз ҳолга келиб қолган, уйнинг том қисмидан чакка ўтади. 

“Бу муаммо бизни кўпдан бери қийнайди. Яхшиям партия фидойилари бор экан. Биргина мурожаатимни эътибордан четда қолдирмади. Мана кўряпсиз, яшаш уйимнинг томи янгиланди, ҳовлимиз таъмирланмоқда”, – дейди М.Асранова.

Таъкидлаш керак, ҳозирда халқ вакили Назиржон Ўринбоев ва тадбиркор Наврўзбек Содиқовларнинг кўмаги билан бу хонадонда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Асосийси, хонадон эгалари бундан хурсанд.

Умидахон ИСАЕВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+