Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори

16.02.2019, 10:05

Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва партия Косон туман Кенгаши ҳамкорлигида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзуида семинар ташкил этилди.

Семинарда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, партия “Аёллар қаноти” фаоллари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар қатнашди.

- Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, вилоятда инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес соҳаларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, инновация соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришда аёллар фаоллигини ошириш, инновацион лойиҳалар, ғоя ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга кўмаклашиш ҳам бизнинг асосий мақсадимиздир, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Гулбаҳор Тўраева.

Шунингдек, семинар доирасида фан, таълим ва маданият йўналишларида хотин-қизлар, иқтидорли талабалар томонидан ишланган инновацион лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.

Семинарда партияга аъзо бўлиш истагида юрган 5 нафар хотин-қиз  O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қашқадарё  вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+