ФОТОГАЛЕРЕЯ: Жиззахдан 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари билан жўнаган автокарвон Мўйноққа етиб келди
16.02.2019, 10:15
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Орол денгизининг қуриган ҳудудида 2019 йил 500 минг гектар ўрмонзорлар барпо этилишини таъкидлаган эди.
Ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиш учун ер майдони тайёрланиб, саксовул экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Унга Қорақалпоғистон ва республикамизнинг барча вилоятларидан мингдан ортиқ ишчилар, кўплаб техникалар жалб қилинган. Эътиборлиси, бундай хайрли ишларга O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшди. Хусусан, O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов ташаббуси билан сафдошларимиз Оролни тиклашда фаол иштирок этмоқда.
“Бундан уч кун аввал вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари билан бирга Жиззахдан Қорақалпоғистон Республикасига қараб йўлга чиққан эдик. Куни кеча Мўйноқ туманига етиб келдик. Дастлаб ҳашарчилар билан учрашиб, уларнинг унумли меҳнат қилиши учун яратилган шароитлар билан танишдик. Ишчиларга вилоятдан олиб келган 12 тонналик озиқ-овқат маҳсулотларини топширдик”, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов.
Таъкидлаш керак, бугун ҳудудда амалга оширилаётган хайрли ишларда беминнат иштирок этаётган мингдан ортиқ ишчиларга барча шароитлар яратилган.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
27.03.2024, 13:39
-
Ёш хотин – қизлар учун ўқув семинар ташкил этилди
27.03.2024, 12:37
-
950 нафардан ортиқ партия аъзоси бўлган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди
27.03.2024, 12:32
-
Наманганда қишлоқ хўжалиги тармоқлари юқори босқичга кўтарилади
27.03.2024, 12:30
-
Берунийлик маслакдошларимиз сафи кенгаймоқда
27.03.2024, 12:26
Билдирилган фикрлар
Sardor Isayev2019-03-23 23:08:30
Yaxshilikning mukofoti yaxshilikdir.
O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Жаҳонгир Босимов2019-02-28 14:23:20
Денгиз чекиниши мумкин лекин инсон чекинмайди!