O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит олиб берди

16.02.2019, 10:33

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит олиб берди

O‘zLiDeP Юқори Чирчиқ туман Кенгаши туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказди.

Унда партия туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Аёллар қаноти” фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар аёллар ҳамда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар қатнашди.

Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аёлларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Миртурсунованинг айтишича, 2018 йилда туманда тиббий кўрикка муҳтож 16, ногиронлиги бор 15 нафар аёлларга бепул даволаниш учун йўлланма берилган. Шунингдек, 5 ёш оилалар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 52 нафар хотин-қизга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилган.

“Аёл – нозик хилқат. Унинг ҳатто ўз яқинларига ҳам айта олмайдиган муаммолари бўлади. Шу боис, аёлларга руҳий далда бериш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз”, – дейди O‘zLiDeP туман  Кенгаши аппарат раҳбари А.Қамбарова.

Тадбир якунида партия туман Кенгаши ташаббуси билан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 4 нафар хотин-қизга имтиёзли кредит ажратилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

мухаббат2019-02-17 10:45:25

Мен хам уз бизнесимни бошламокчтман. Кредит олиб цех очмокчиман. Менга ким ердам беради. Илтимос ердам беринглар. +998905126495


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+