Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар мурожаатини жойида ҳал этди

18.02.2019, 22:14

Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар мурожаатини жойида ҳал этди

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари П.Мадраимовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда бўш турган собиқ “Пиво заводи” объектлар негизида ташкил қилиниши белгиланган кичик саноат зоналари Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2018 йил 9 февралдаги 75-сонли қарорларига асосан ушбу объект негизида ташкил этиш белгиланган. Шу боис, ҳудудларнинг чегаралари белгиланиб, лойиҳаларни жойлаштириш юзасидан хариталар ишлаб чиқилган ва 22 объектлар алоҳида лотларга ажратилган.

“Мазкур кичик саноат зонаси ҳудудида сут ва сут маҳсулотлари, мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича томат пастаси, джем ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қуритиш, ун ва ун маҳсулотлари лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган. 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари ва такроран шу йил 25 майда ўтказилган танлов савдоларида ғолиб бўлган 22 тадбиркорлик субъекти томонидан жами 21960,5 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш орқали янгидан 355 та иш ўринлари яратиш белгиланган”, – дейди П.Мадраимов.

Йиғилишда сўз олган тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича ҳоким ўринбосарига мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Абдулла РЎЗМЕТОВ,

O'zLiDeP Урганч туман

Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+