O‘zLiDeP “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ташкил этди

18.02.2019, 22:20

O‘zLiDeP “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ташкил этди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши партиянинг Чилонзор туман Кенгаши билан ҳамкорликда 2-сонли Тошкент юридик коллежида “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ташкил этди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар қатнашди.

Мутахасисларнинг айтишича, кам ҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида мамлакатимиз аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, 46 фоизида қон таркибида меъёридан ортиқ холестерин мавжуд. Яна 31 фоизида эса қон босими юқори. Шунингдек, аҳоли кундалик овқат рационида мева-сабзавот истеъмоли етарли эмас. Бу муаммолар туфайли Ўзбекистонда йиллик ўлим ҳолатларининг 78 фоизи айнан юқумсиз касалликлар улушига тўғри келмоқда.

 “Мазкур акция Тошкент шаҳрининг барча туманларида, жамоат жойларида бўлиб ўтмоқда. Маҳаллаларда — “Саломатлик майдончалари”, ҳудудларда уюшмаган ёшлар билан “Саломатлик дарслари”, таълим муассасаларида “Тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз” акциялари, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларига риоя қилиш, жамоат транспортларида тамакисиз ҳудуд яратиш, гиёҳвандликни олдини олиш бўйича оммавий рейдлар олиб борилмоқда”, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши  ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвархон Иброҳимхонов.

Тадбирда шунингдек, “КРОСС - ФИТ” спорти бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+