Хоразмда O‘zLiDeP сафидаги хотин-қизлар сони 12 минг нафардан ошди

20.02.2019, 09:55

Хоразмда O‘zLiDeP сафидаги хотин-қизлар сони 12 минг нафардан ошди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Урганч туманидаги Қўнғирот маҳалласида “Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, “Қўнғирот” МФЙ қошидаги БПТ аъзолари, партия фаоллари, ҳудуддаги тадбиркор хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимизда фаол ва ишбилармон аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини рағбатлантириш, бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, 2017 йилда вилоятда аёл аъзоларимиз сони 6 минг 910 нафарни ташкил этган бўлса, 2018 йилда улар сони 12 минг нафардан ошган. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларимиз 567 дан 760 нафарга, фермерлик билан шуғулланаётган аёлларимиз сони эса 147 дан 311 нафарга кўпайган.   

“Бугунги тадбир мени ишимдан кейин бўш вақтимда тикувчилик қилишимга ундади. Тикувчиликдан-ку хабарим бор, лекин тикув машиналари сотиб олишга имконим йўқ эди. Тадбирда ўз қизиқишимни айтганимда депутатимиз Жуманиёз Матниязов менга имтиёзли кредит олишимга ва янги иш бошлашимга кўмак беришини маълум қилди. Энди мен ҳам ўз бизнесимни йўлга қўйиб, оиламиз даромади, юртимиз ривожига ҳисса қўшаман”, – дейди партия фаоли Гулистон Бабажанова.

Тадбир сўнгида 21 нафар аёллар партия сафига қабул қилиниб, уларга партиямиз томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1073
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+