O‘zLiDeP ишчи гуруҳи тадбиркор ва фермерлар муаммосини ўрганди

20.02.2019, 09:59

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи тадбиркор ва фермерлар муаммосини ўрганди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларга тушиб, тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан танишди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш чораларини кўрди.   

Ишчи гуруҳ аъзоларининг дастлабки манзили Қўшкупир туманида фаолият юритаётган “Сапо Қурёз” фермер хўжалиги бўлди.

“2015 йилда 7 бош наслли қорамол олиб, фаолиятимизни бошлаган эдик. Бугунга келиб уларнинг сони 21 бошга етди. Ҳозирча даромадимиз анча яхши, йилига аҳолига сут етказиб бериш эвасига 70-80 млн. сўм даромад кўряпмиз. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Айни чоғда эса Швецариядан 11 бош наслли қорамоллар олиб келиш ҳаракатида юрибмиз”, – дейди хўжалик раҳбари Шомурот ота Қурёзов.

Партия фаолларининг кейинги манзили “Рахимов Ваисжон” фермер хўжалиги бўлди.

Маълум бўлишича, бугун Шуҳрат Раҳимов раҳбарлик қилиб келаётган мазкур фермер хўжалигида 55 бош қорамоллар парваришланмоқда. Боқувдаги қорамолларнинг аксарияти соғин сигирлардир. Уларнинг ҳар биридан кунига 10 литргача сут соғиб олинмоқда. 

“Қорамолларнинг 24 тасини наслли моллар ташкил этади. Яқинда Эстония давлатидан яна 16 бош наслли қорамол олиб келиш учун шартнома имзолашга эришдик. Энди замонавий чорвачилик комплекси қурмоқчимиз. Бунинг учун эса катта ер майдони керак”, – дейди фермер.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида ишчи гуруҳ унинг мурожаатини ўрганди ва ечими бўйича O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотга сўров чиқариладиган бўлди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида тоза ичимлик суви, ҳудуддаги 37- сонли мактабни қайта таъмирлаш, МТМ қуриш бўйича келган мурожаатлар депутатлик назоратига олинди.

Дурдона ҚАБУЛОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ҳузуридаги сиёсий таълим

маркази раҳбари

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+