Президентимиз нутқи ўрганилмоқда

23.10.2017, 15:28

Президентимиз нутқи ўрганилмоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази”  томонидан партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари масъул ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Унда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарати раҳбари Носиржон Абдуллаев, “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Иброҳим Саттаров, Мафкуравий, тарғибот-ташвиқот бўлими мудири Рустамжон Ҳакимов ва бошқалар Президентимизнинг ушбу нуфузли анжуманда сўзлаган нутқида   долзарб ғоялар илгари сурилганини таъкидлашди.

Давра суҳбатида Президентимиз нутқини партия электорати вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Унда партия шаҳар, туман кенгашларининг масъул ходимлари, маҳалий кенгашлардаги депутатлар, бошланғич ташкилотларнинг аъзолари иштирокида электорат вакиллари билан шу мавзуда давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказиш, тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, уларда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш, тарғибот тадбирларига маънавият тарғиботчилари, сиёсатшунослар, иқтисодчи ва ҳуқуқшуносларни ҳам таклиф этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+